Ражаб Эрдўған 8 сентябр куни Россияда Путин билан учрашишни режалаштирмоқда
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 8 сентябр куни Россияга ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда Туркия расмийларига таяниб, Bloomberg хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Эрдўған Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиб, у билан дон шартномасини муҳокама қилишни режалаштирган. Агентлик маълумотларига кўра, Эрдўған Россияга ташрифидан сўнг Ню-Деҳлидаги G20 саммитига боради.
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, Туркия Президенти идораси бу маълумотга изоҳ бермаган.