Тожикистондаги сел қурбонлари сони 17 кишига етди
Кофарнихон дарёсидан сел оқизиб кетган яна тўрт киши — уч аёл ва бир эркакнинг жасади топилди.
Аввалроқ, Ваҳдат туманида 11 киши, Рудакий туманида эса 2 киши, жами 13 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Воқеадан сўнг Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат етакчиси Эмомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Мамлакат раҳбари, шунингдек, Бош вазирга, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасига, шунингдек, бошқа ваколатли органларга ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига тез ёрдам кўрсатиш, фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берган.