Африкада яна бир қўзғолон содир бўлди
Габон ҳарбийлари президентлик сайловлари натижаларини бекор қилганликларини ва мамлакатдаги режимга барҳам бериш ниятида эканликларини маълум қилишди. Улар телевидение орқали чиқиш қилишди.
Айни пайтда Габондаги вазият ҳақида қисқача:
Пойтахт Либревилда отишма овозлари эшитилмоқда. Давлат чегаралари ёпиқ;
Чоршанба куни эрталаб амалдаги президент Али Бонго Ондимба 64,2% овоз олгани ва давлат раҳбари этиб қайта сайлангани эълон қилинди. У биринчи марта 2009 йилда сайланган ва 40 йилдан ортиқ президентлик қилган отасининг ўрнини эгаллаган;
Жорий сайловлар туфайли мамлакатда комендантлик соати жорий этилди;
Интернетга кириш ҳам блокланди. Франциянинг RFI радиостанцияси ва France24 телеканали фаолияти тўхтатилди;
Али Бонгонинг бир нечта рақиблари бор эди. Улардан қайси бири ҳарбийлар томонидан қўллаб-қувватлангани номаълум;
Июл ойи охирида Нигер ҳарбийлари телевидение орқали мамлакат президенти Муҳаммад Базумни ҳокимиятдан четлатишаётганини эълон қилишганди. Foreign Policy нашрининг ёзишича, исён Гана ва Сенегалда режим ўзгаришига олиб келиши мумкин.