Сочлар саломатлиги учун курашамиз
Банан
Банан таркибидаги В гуруҳи витаминлари ҳисобига сочлар саломатлигини яхшилайди. Бундан ташқари, у тери ва тирноқлар учун ҳам фойдали.
Қовоқ уруғи
Сочлар саломатлиги учун зарур бўлган яна бира микроэлемент – руҳ. Руҳ етишмовчилиги соч тўкилиши ва ҳатто калликка олиб келиши мумкин.
Кунгабоқар уруғи ҳам руҳ манбаи саналади, лекин унинг таркибида руҳ камроқ, калорияси эса кўпроқ бўлгани сабабли қовоқ уруғини танлаган маъқул.
Кепак
Кепак – дон қобиғи бўлиб, ун ишлаб чиқаришда чиқитга чиқади. Аммо у организм, айниқса сочлар учун фойдали. Унинг таркибида В1, В2 ва В6 витаминлари сақланади.
В1 витамини бош терисидаги ёғ безлари ишини нормаллаштиради. В6 витамини қазғоқнинг олдини олиб, сочлар қуруқлиги ва бош қичишини даволайди. Бу витаминлар етишмаса, сочлар жилосини йўқотади. В2 витамини қон айланишини фаоллаштириб, соч илдизларини кислород ва озуқа моддалари билан бойитади. В2 етишмовчилигида соч илдизи ёғли, соч учлари эса қуруқ бўлиб қолади.
Кепакни қатиқ ёки йогуртга, салат, шўрвалар ёки котлетларга аралаштирса бўлади.
Жигар гўшти
Аксарият аёллар темир етишмовчилигидан азият чекишади, бу қон йўқотишнинг табиий цикллари билан боғлиқ. Бу сочларга ҳам ўз таъсирини ўтказади.
Мол жигари темир моддасига бойлиги билан ажралиб туради. Бир ҳафтада бир марта жигар еб туриш темир етишмовчилигининг олдини олади.
Тухум
Тухумни ҳам доимий истеъмол қилган маъқул. У ўзининг диетик кўрсаткичлари бўйича рекордчилардан бири. Сочлар учун аввало тухум сариғи таркибидаги A, D, E ва В гуруҳи витаминлари зарур.
Аммо экспертлар тухумли ниқобларнинг фойдаси йўқлигини исботлашган. Улар тухумни сочга суришни эмас, истеъмол қилишни тавсия қилишади.