Озарбайжон ва Арманистон чегарасида яна отишма бошланди
Aрманистон мудофаа вазирлиги республика шарқидаги Гегаркуник вилоятида Озарбайжон томонидан отишмалар қайта бошланганини маълум қилди.
Бундан ташқари, ҳарбий департамент Озарбайжон Қуролли кучлари шарқий йўналишда ҳарбий техника ва қўшимча харбийларни тўплаётганини даъво қилмоқда.
Озарбайжон Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Aрманистон қуролли кучлари миномётлардан фойдаланиб, Озарбайжон ҳарбийлари позицияларини ўққа тутмоқда.
Жума куни эрталаб Aрманистон ва Озарбайжон ҳарбий бўлимлари чегарада тўқнашув ҳақида хабар беришди. Ереванда улар икки аскар ҳалок бўлганини, яна бири яраланганини эълон қилишди. Бокуда уч нафар аскар яралангани хабар қилинган.