Болалар учун ширинликларнинг хавфсиз миқдори қанча?
Ширинликларга чеклов қўйиш, уларни «соғлом таомланишга зид зарарли маҳсулот» деб белгилаш мумкин эмас. Лекин қайси ёшда қанча ширинликларга рухсат берилишини билиш муҳимдир.
Бу уларнинг таркибида қанча шакар мавжудлигига боғлиқ. Мисол учун, уч ёшгача бўлган болаларга шакар ва ширинликлар бериш тавсия этилмайди.
Маълумотларга кўра, уч ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун шакарнинг рухсат этилган миқдори кунига максимал 12 г ёки уч чой қошиқдан иборат. 10 ёшдан ошган болалар ва катталар кунига олти чой қошиқдан кўп бўлмаган миқдорда шакар истеъмол қилишига рухсат берилади.