Пойтахт ҳавоси дунёнинг шаҳарлари орасида ифлосланиш рейтингида 4-ўринга «кўтарилди»
Пойтахт ҳавоси дунёнинг шаҳарлари орасида ифлосланиш рейтингида 4-ўринга кўтарилди, деб хабар берди «Uzb_Meteo» канали.
Нам ҳаво оқимларининг кириб келишидан олдин пастдан юқорига сезилар-сезилмас куч ҳисобига пойтахт ҳавосида майда диперс чанг заррачалари билан ифлосланиш ортган.
AQI платформасида пойтахт ҳавосининг сифат даражаси 144 бирлик билан баҳоланмоқда. Бу «тўқ сариқ» хавф даражасига эга.