Нигерияда паром ҳалокатида 26 киши ҳалок бўлди
Нигерия марказининг Нигер штатида паромнинг ағдарилиб кетиши оқибатида камида 26 киши ҳалок бўлди.
“Кема Моква дарёсида ағдарилиб кетди”, – деди худди шу номдаги минтақа раҳбари Джибрим Муреги.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса оқибатида яраланганлар кўп. Минтақа раҳбарининг қўшимча қилишича, ҳозирда бедарак йўқолган йўловчиларни топиш бўйича қидирув ишлари олиб борилмоқда.
Расмийлар қурбонлар сони ортишидан хавотирда. Нигерияда ёмғирли мавсумда баъзан дарёларда қайиқ ҳалокати содир бўлади.
Бир кун аввал Адамава штатида ноқулай об-ҳаво туфайли қайиқ чўкиб, 15 киши ҳалок бўлган эди.