Узум – асаб тизими учун фойдали
Узум хотира ва диққатни жамлашни яхшилайди, унинг таркибидаги антиоксидант бирикмалар эса миядаги оксидловчи зарарни минималлаштиришга ёрдам беради.
Узум мияни ёш ўтган сари когнитив қобилиятнинг пасайиши ва хотира йўқолишидан ҳимоя қилади.
Асосан қизил рангли узум меваларнинг терисида жойлашган ўзига хос антиоксидант бўлган моддалар миядаги яллиғланишни камайтириш орқали Альцгеймер касаллигининг ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради.
Узум шунингдек, қон томирларини ҳимоя қилади ҳамда юракнинг шикастланиши ва яллиғланишининг олдини олади.