Арманистонлик депутат: Лавров Арманистонни йўқ қилмоқчи
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Арманистонни йўқ қилмоқчи. Бу ҳақда 11-сентябр куни парламентдаги брифингда Арманистоннинг ҳукмрон “Фуқаролик келишуви” парламент фракцияси депутати Гагик Мелконян маълум қилди.
“Лавров мамлакатимизни вайрон қилмоқчи. Унинг дастурида арманлар учун нимани фойдали деб топдингиз? “Россия ҳар доим биз учун ўйлаган, қарорлар қабул қилган, қаерга боришни ва ким билан дўстлашишни айтган”, — таъкидлади депутат.
Г.Мелконян Арманистон ўзига таяниши ва шу билан бирга дўстлар излаши кераклигини таъкидлади: “Биз ҳар доим Россияга умид боғлаганмиз. У бизга шарт қўйди: Россия Федерацияси ёки Туркия. Биз Россияни танладик. Аммо дўст бўладиган бошқа давлатлар ҳам бор: Ҳиндистон, Европа давлатлари, АҚШ, Эрон”.
Депутатнинг айтишича, Россия ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига мурожаат қилиш бефойда.