Россия ТИВ: Арманистонда 3000 “Вагнер” аскари борлиги ҳақидаги маълумотлар афсона
Давлат тўнтариши мақсадида Арманистонда 3000 нафар вагнерчи борлиги ҳақидаги маълумотлар афсонадир. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова айтди.
“Бу ҳақда бирон бир фотосурат ёки далил борми? Улар 3000 деган рақамни қаердан олишди? – деди у.
М.Захарова бу ёлғон маълумотлар эканлигини қўшимча қилди.