Пашинян Арманистоннинг Озарбайжон ҳудудий яхлитлигини тан олиши сабабини тушунтирди
Арманистон ўз ерларини ҳимоя қилиш учун Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тан олди. Бу ҳақда Арманистон бош вазири Никол Пашинян маълум қилди, деб ёзади “Репорт” арман оммавий ахборот воситаларига таяниб.
Унга кўра, қарорни нотўғри деб ҳисоблаган ҳар бир киши Арманистонни суверенитетдан маҳрум қилиш тарафдоридир.