Қозоғистонда мактаб портлади, жароҳат олганлар бор
Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Тараз шаҳридаги мактаблардан бирида портлаш содир бўлди.
Бу ҳақда қозоқ матбуоти хабар тарқатди.
«Дастлабки маълумотларга кўра, бинонинг учинчи қаватида қурилиш ишлари олиб борилаётган эди. Хонани бўяш вақтида бўёқ ва эритувчи аралашиш вақтида ёнғин содир бўлган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар зудлик билан ёнғинни ўчиришган”, — дейилади вилоят ҳокимлиги баёнаотида.
Портлаш оқибатида 6 нафар ишчи жароҳат олди, улардан иккитаси терапевтик бўлимда.
Энг қийин вазият 12 метр баландликдан сакраб чиққан икки қиз учун. Қайд этилишича, хонада бўлган 2001 ва 2002-йилларда туғилган икки нафар қиз ёнғиндан ҳимояланиш учун учинчи қаватдан сакраган. Ҳозир улар жароҳатлар билан реанимацияда.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 292-моддаси 1-қисми “Ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш” билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.