Сирдарёда 16 ёшли қиз бедарак йўқолди
Мирзаобод тумани, Наврўз маҳалласи, Наврўз кўчаси 55-уйда яшаган 12.07.2007 йилда туғилган, мактаб ўқувчиси Эгамбердиева Лайло Равшан қизи бедарак йўқолди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Алоҳида белгилари: бўйи 160-165 см, сочи қора, кўзлари жигарранг, лаби, бурни ва қулоқлари ўртача катталикда. Эгнида яшил рангли аёллар спорт курткаси, пастки қисмида ҳарбийлар кийими кўринишидаги спорт трикоси, оёғида оқ рангли красофка бўлган.
Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади. Ушбу фуқарони топилишида кўмаклашган фуқаролар шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.
Тел: 102, 99-468-55-65, 99-440-14-86, 78-221-02-82, 67-310-12-02