Тузни меъёридан кўп истеъмол қилиш қандай оқибатларга олиб келади?
Тана шишиши ва вазн ортиши. Туз организмдаги суюқликни ушлаб туриш қобилиятига эга. Туз миқдори танада кўпайиши туфайли бармоқлар шишиши мумкин, кўз атрофида шиш пайдо бўлади.
Сабабсиз бош оғриғи. Кўп миқдорда туз истеъмол қилиш мияда қон томирлари кенгайишига, бу эса бош оғриғига олиб келиши мумкин.