Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолати қандай?
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни асраш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Зеро, ер одамларни боқса, кийинтирса, сув эса тириклик манбаи, табиатнинг бебаҳо инъомидир.
Айни чоғда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг умумий майдони 20 236,3 минг гектарни ташкил этади. Бундан 3,2 миллион гектари суғориладиган экин ер майдонлари бўлиб, унда аҳолининг эҳтиёжи учун озиқ-овқат маҳсулотлари, иқтисодиёт тармоқлари учун эса зарур хом ашё етиштирилмоқда.