«Яндекс»: «Солиқ қўмитаси билан мулоқот олиб боряпмиз»
«Yandex» компанияси Ўзбекистонда блок қилиниши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга расмий муносабат билдирди.
«Yandex.Go Ўзбекистонда одатдагидек ишламоқда ва шундай давом этади. Биз Солиқ қўмитаси билан маҳаллийлаштириш мавзусида мулоқот олиб боряпмиз ва бозор амалиёти устида ҳамкорликда ишлаяпмиз.
Такси онлайн буюртма бериш хизматларида фискал тушумлар бозор учун кўп меҳнат талаб қиладиган жараёндир. Биз мамлакатда Давлат солиқ қўмитаси билан бу борада ҳамкорликни бошлаган биринчи платформамиз», дейилади муносабатда.