ҲАМАС жума куни “умумий сафарбарлик”га чақирмоқда
ҲАМАС жума куни араб ва мусулмон дунёсини фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун «тўлиқ сафарбарликка» чақирди, деб хабар берди Ал Жазеера.
Унинг сўзларига кўра, бу кун “Ал-Ақса тўфони жума куни” сифатида нишонланади ва тадбирдан мақсад “Исроилнинг очиқ ҳарбий ишғолига қарши” Фаластин халқига ёрдам кўрсатишдир. Ҳамас шанба куни бошланган Исроилга қарши операциясини “Ал-Ақсо тўфони” деб атади.
ҲАМАС, шунингдек, босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги ёш фаластинликларни Исроил аскарларига қарши туришга чақирди.