Marion Biotech Ҳиндистонда фаолиятини қайта тиклади
Корхона Dok-1 Max сиропининг ишлаб чиқарувчиси саналади.
Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штати маъмурлари Dok-1 Max йўтал сиропларини ишлаб чиқарадиган Marion Biotech заводида ишлаб чиқаришнинг катта қисмини қайта тиклашга рухсат берди.
Корхонада ишлаб чиқарилган бошқа дори воситаларининг сифатсиз ишлаб чиқарилиши билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаган, дея хабар беради Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш давлат агентлиги.
Компаниянинг мурожаати қисман қаноатлантирилиб, пропиленгликолдан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқаришга берилган рухсатнома бекор қилинди. Компанияга бошқа барча маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотишга рухсат берилган.
Marion заводи Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги компания томонидан ишлаб чиқарилган иккита йўтал сиропи – Амбронол ва Док-1 Махнинг 2022 йилда таҳлилини ўтказгач, март ойида ёпилган эди.
Пропиленгликол ўрнига бошқа иккита арзонроқ моддалар ишлатилган. 2021 йилда пропиленгликол нархи кескин ошгани сабабли, бир ёки бир нечта этказиб берувчилар арзон ва заҳарли суюқликни қонуний кимёвий моддалар билан аралаштиришганлиги маълум бўлган эди.