Миср Исроил ва Фаластин ўртасида воситачилик қилишга тайёрлигини билдирди
Қоҳира ҳеч қандай шартларсиз Исроил ва Фаластин ўртасида воситачилик қилмоқчи эканлигини эълон қилди. Бу ҳақда Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сиси маълум қилди.
“Миср ҳеч қандай шартларсиз минтақавий томонлар билан келишилган ҳолда воситачилик қилишга тайёр”, деди Миср раҳбари.
Аввалроқ Қоҳира гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ҲАМАС ҳаракати вакиллари билан музокараларни бошлаш режасини маълум қилган эди.
Шунингдек, Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан 13-14-октябр кунлари Мисрда бўлиб, Фаластин-Исроил можаро ҳудудидаги вазият ва инқирозни бартараф этиш йўлларини муҳокама қилади.