Фарғонада ЙТҲ натижасида Nexia-2 ёниб кетди
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.
Маълумотга кўра, жорий йилнинг 13 октябрь куни Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳудудидан ўтган А373Б – «Қўқон шаҳрига шохобча» автомобиль йўлининг 66-кмда Nexia-2 транспорт воситаси ҳаракатланиб келаётиб, бошқарувни йўқотиши натижасида йўл четидаги бетон тўсиққа урилган.
ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин чиққан. Йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар йўқ.