Шаарави икки ярим йиллик танаффусдан кейин терма жамоага қайтди
"Рома" ҳужумчиси Стефан Эл-Шаарави Евро-2024 саралаш босқичи доирасидаги Мальта ва Англияга қарши ўйинларга тайёргарлик кўриш учун икки йилдан ортиқ вақтдан бери илк бор Италия терма жамоасига чақирилди.