Жефф Безос дунё бойлари рўйхатида иккинчи ўринга кўтарилди
“Amazon” компанияси асосчиси Жефф Безос бойлик бўйича LVMH (Louis Vuitton Moet Hennessy) бош директори Бернард Арнаултдан ўзиб кетди ва Bloomberg Billionaires Index талқинига кўра, дунёнинг энг бой одамлари рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади.
Маълумотларга кўра, Bloomberg Арнаултнинг бойлигини 156 миллиард долларга баҳолаган.
2023-йил июл ойида Безос энг бой одамлар рўйхатида “Tesla”, “SpaceХ” ва “Х” (собиқ Twitter) компаниялари эгаси Илон Маск ва Бернард Арнаултдан кейин учинчи ўринни эгаллаган эди. Ўшанда унинг бойлиги 154 миллиард долларга баҳоланган.
Июл ойида Bloomberg Арнаултнинг бойлигини 200 миллиард долларга баҳолаган бўлса, ҳозирда у 155 миллиард долларга тенг.
Маскнинг умумий бойлиги июл ойига нисбатан ўзгаришсиз қолган – 234 миллиард доллар.