Исроил собиқ мудофаа вазири: «Жанубдаги уруш, керак бўлса шимолда ёки бошқа жойларда бир неча ой давом этиши мумкин»
Исроил собиқ мудофаа вазири ва мамлакат фавқулодда ҳукуматининг амалдаги аъзоси Бенни Гантз Исроил армиясига Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати билан курашиш учун бир неча ой керак бўлади, деган фикрни билдирди.
Гантзнинг баёнотини The Times of Israel нашри келтирмоқда .
Унинг сўзларига кўра, можаро узоқ давом этади.
«Жанубдаги уруш, керак бўлса шимолда ёки бошқа жойларда бир неча ой давом этиши мумкин», деди у.