Эрдўған: БМТ ўз вазифаларини яна бажара олмаяпти
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таъкидлашича, Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши Ислом дунёсининг қатъиятлилигини, унинг Фаластин халқи билан бирдамлигини ва Исроилнинг тобора кучайиб бораётган шафқатсизлиги олдида Фаластин ишини қўллаб-қувватлашини яққол намойиш этди.
“Мен Жидда шаҳрида бўлиб ўтган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилишини Исроилнинг тобора кучайиб бораётган шафқатсизлиги, унинг Фаластин халқи билан бирдамлиги ва Фаластин ишини аниқ қўллаб – қувватлаши олдида Ислом оламининг қатъиятини намойиш этиш нуқтаи назаридан юқори баҳолайман”– деган Эрдўған. Туркия раҳбари биринчи кундан бошлаб бошланган инқирозни ҳал қилиш учун интенсив ҳаракатлар олиб борилаётганини таъкидлаган.
Президент Эрдўған қуйидаги сўзлар билан ўз нутқини давом эттирган:
“Ҳозирча биз давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида 18 та раҳбар билан телефон орқали музокаралар олиб бордик. Миср ҳукумати билан ҳамкорликда биз минтақага гуманитар ёрдам билан 3 та самолёт олиб келдик, 17 йилдан бери блокадада яшаб келаётган мазлум Ғазо халқига ёрдам қўлини чўзишда давом этамиз. Бироқ, бизнинг тинчликка бўлган саъй-ҳаракатларимиз минтақага самолёт ташувчиларни юбориш, Фаластин халқига ёрдамни тўхтатиш ва Ғазо аҳолисини жамоавий жазолаш каби қадамлар билан тўхтатилмоқда. Борган сари самарасиз бўлиб бораётган БМТ хавфсизлик кенгаши яна бир бор ўз вазифаларини бажара олмади. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қиладиган Ғарб давлатлари оловга ёқилғи қуйишдан бошқа чора кўрмадилар. Халқаро оммавий ахборот воситалари ўзларининг моил ва иккиюзламачилик нашрлари билан деярли одамларни қирғин қилишни оқлаш пойгасига қўшилишди”.
Президент Эрдўған сўнгги 12 кун ичида содир этилган ҳарбий жиноятлардан бири сифатида “хавфсиз зоналар”, чегара постлари, масжидлар, мактаблар ва фуқаролик аҳоли пунктларига кўчиб ўтаётган бегуноҳ одамларнинг бомбардимон қилинишини қўшимча қилди.
“Ал-аҳли касалхонасига қилинган даҳшатли ҳужум натижасида Ғазо қирғини бошқа ўлчовга ўтди. Мен бу ҳужумни қилганларни қоралайман. Бу инсониятга қарши жиноят бўлиб, Ғазо аҳолисига қарши геноцид даражасига етади. 7 октябрдан бошлаб ўз баёнотлари билан оловга бензин қўшганлар, худди жиноятчиларнинг ўзлари каби, кечаги қирғин учун ҳам худди шундай масъулдирлар. Исроил бомбардимонида ҳалок бўлган Ғазолик 4 минг биродарларимизга, уларнинг аксарияти болалар ва аёлларга Аллоҳ таолонинг раҳм – шафқатини тилайман ва ярадорларга тезроқ шифо беришини сўрайман. Туркия гуманитар сулҳни ва кейинчалик доимий барқарорликни ўрнатишни давом эттиради” – деган президент.