Илон Маск европаликлар учун Х’ни блокламоқчи
Америкалик бизнесмен Илон Маск Еврокомиссия томонидан қабул қилинган янги тартибга солувчи қонунларга амал қилмаслик учун Европа Иттифоқи мамлакатларида Х (Тwиттер)га киришни блоклашни кўриб чиқмоқда.
ОАВнинг таъкидлашича, ҳозирда компания раҳбарлари Европа Иттифоқидаги фойдаланувчилар учун унга киришни блоклаш имкониятларини муҳокама қилмоқда.
«Рақамли хизматлар тўғрисида»ги қонун жорий йилнинг август ойида кучга кирди. Бу йирик онлайн платформалардан нотўғри, чалғитувчи ва зарарли маълумотларни модерация қилиш (олиб ташлаш) учун самарали ва шаффоф тизимларга эга бўлишини талаб қилади.
Европа Иттифоқи комиссари Терри Бретон ўтган ҳафта Комиссия ижтимоий тармоқнинг янги қонунга мувофиқлигини расман текшириб кўришини айтди ва платформадан заҳарли маълумотларни олиб ташлаш бўйича ҳаракатлар ҳақида батафсил маълумот сўради.
У, шунингдек, Илон Маскни ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумидан кейин ўзининг платформасида нотўғри маълумотлар тарқалишига қарши курашишга чақирди.