“Ўзгидромет” 22 октябрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди
“Ўзгидромет” республика ҳудудида 22 октябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 21-23° бўлади.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 15-20° бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 20-25° бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° бўлади.