26 октябрда республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво оқими кириб келмоқда
Ўзгидромет Ўзбeкистон бўйича 23-27 октябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво башорати маълум қилинди
Бугун кундузи Ўзбекистоннинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудларида асосан жадаллиги бироз бўлган ёмғирлар ёғади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати +13…+18 даража атрофида, баъзи жойларда +20 даражагача бўлади.
Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
24-25 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб, кундуз кунлари ҳаво +22…+25 даражагача, жанубда +27 даражагача исийди.
26 октябрда республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳавонинг янги қисми кириб келиши кутилмоқда. Марказий, жанубий ва шурқий ҳудудларда яна ёмғир ёғади, ҳарорат +15…+20 даражагача пасаяди.
27 октябрда Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат +17…+22 даража бўлади.
Ушбу ҳафта давомида ҳарорат кечалари +7…+12 даража илиқ атрофида бўлади. Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
Пойтахтимизда: 23 октябрда вақти-вақти билан бироз ёмғир ёғади. Ҳарорат +14…+16 даража бўлади.
24-25 октябрь кунлари ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +21…+24 даражагача кўтарилади.
26 октябрда ёмғир ёғади, ҳарорат +16…+18 даража бўлади.