Афғонистонда мактаб ёниб кетди
Маълумотларга кўра, ёниб кетган мактаб Гарзивон туманида жойлашган Жарқала номидаги ўрта мактаб бўлган.
Маҳаллий манбаларнинг қўшимча қилишича, бу вилоятда ўт ўчириш хизмати фаол эмас, одамлар ёнғинни назорат қила олмагани учун мактаб бутунлай ёниб, вайрон бўлган. Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум.