Тез юриш тана учун фойдали
Лестер университети мутахассислари 405 981 иштирокчининг генетик маълумотларини ўрганиб чиқиб, шундай хулосага келишди.
Тадқиқот давомида олимлар кўнгиллиларнинг теломерлари маълумотларига таяндилар. Теломерлар тана қаришининг асосий биомаркерларидир.
Олимларнинг фикрича, айнан тез юриш бу жараённи секинлаштириши мумкин, чунки у одамда теломерларни кўпайтиришга имкон беради.
Маълум бўлишича, тез юриш нафақат завқ бағишлайди балки саломатликни ҳам яхшилайди.