Ҳиндистонда иккита поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистонда иккита поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди. Яна 100 га яқин фуқаро жароҳатланган.
Воқеа Андхра-Прадеш штатида юз берган. Расмийларга кўра, камида учта вагон рельсдан чиқиб кетган ва йўловчилар вайроналар остидан олиб чиқилмоқда.
ОАВнинг аниқлик киритишича, бундай бахтсиз ҳодисалар Ҳиндистонда унчалик кам эмас: кўпинча улар инсон хатоси ёки эскирган сигнализация ускуналари билан боғлиқ.