Оддий бўрни истеъмол қилиш зарарли
Агар сиз доимо бўр истеъмол қилишни хоҳласангиз, умумий қон тестини ўтказганингиз маъқул. Чунки бу одат темир танқислиги анемиясининг аломатлари бўлиши мумкин.
Оддий бўр таркибини жипслаштириш учун унга турли кимёвий воситалар қўшилади. Бу эса саломатликка жиддий хавф туғдиради. Уни доимий равишда истеъмол қилиш ошқозон шиллиқ қаватига зарар етказади.
Чунки кальций карбонат ва хлорид кислотасининг реакцияси ўзидан ҳосила пайдо қилади ва бу организм учун ортиқча юкдир.