Ўзбекистонда 2024 йил давлат бюджети “халқ муҳокамаси” учун тақдим этилди
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024 йил бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини ва 2025−2026 учун мақсадли ориентирларни муҳокама учун эълон қилди.
Вазирликнинг башорат қилишича, 2024 йилда ЯИМ 5,6−5,8%, 2025—2026 йилларда мос равишда 6,2% и 6,4% ўсади.
Инфляция даражаси 2024 йилда 8−10%, 2025 йилда 7,5−8,5%, 2026 йилда 5,7% бўлиши кутилмоқда.
Давалат бюджети камомади эса 2024 йилда ЯИМнинг 4 фоизи, 2025—2026 йилларда эса ЯИМнинг 3 фоизи даражасида бўлиши башорат қилинаётир.
Ўзбекистон 2022 йилдан бери давлат бюджети камомадини ЯИМнинг 3 фоизидан оширмасликка уриниб келмоқда. Аммо шу кунгача бу мақсадга эришилган эмас.
Вазирликнинг билдиришича, бюджетлараро трансфертларни ҳисобга олмаганда консолидация қилинган давлат бюджети даромади 2024 йил учун 375,04 трлн сўмни, чиқимлар эса 427,55 трлн сўмни ташкил қилиши кутилмоқда.
“Бюджетнинг ўз даромадлари эса 270,3 трлн сўмни, ҳаражатлар 279,6 трлн сўмни ташкил қилади”,- дейилади қонун лойиҳасида.