Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Қозоғистонга келди
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан амалий ташриф билан Қозоғистонга келди.
Виктор Орбанни Астана аэропортида Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин кутиб олди.
Қозоғистон раҳбарияти билан бўлиб ўтадиган музокараларда Қозоғистон ва Венгрия ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.