Чили ва Колумбия ҳам Исроилдан ўз элчиларини чақириб олди
Чили ва Колумбия Исроил ХАМАС жангариларига қарши ҳарбий ҳужумларини кенгайтирганидан сўнг ўз элчиларини мамлакатдан чақириб олди, деб хабар беради ABC News.
Чили ўз элчисини “Исроил томонидан Ғазо секторида йўл қўйиб бўлмайдиган халқаро гуманитар ҳуқуқни бузганлиги сабабли” чақириб олишга қарор қилди”, – дейилади Жанубий Америка мамлакати ТИВ баёнотида.
Колумбия президенти Густаво Петро ҳам ўз мамлакатининг Исроилдаги элчисини чақириб олишини маълум қилди.
Шунингдек, Чили “ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш”га чақирди.