Лавров ва Эрон ташқи ишлар вазири Фаластин-Исроил можаросини муҳокама қилди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдоллаҳиан Фаластин-Исроил можароси билан боғлиқ вазиятни муҳокама қилди.
“Ташқи ишлар идоралари раҳбарлари Фаластин-Исроил можароси ҳудудидаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашдилар”, — дейилади Россия ТИВ баёнотида.
Томонлар ўт очишни тезроқ тўхтатиш ва тинч аҳолига гуманитар ёрдам кўрсатиш зарурлигини таъкидлади.