Исроил Ғазодаги яна бир шифохонани ўққа тутди. Қурбонлар бор
Исроил армияси блокада остидаги Ғазо секторида минглаб беморлар ва тинч аҳоли жойлашган «Шифа» касалхонаси мажмуасининг кириш қисмига ҳужум қилди.
Олинган маълумотларга кўра, Исроил армиясининг «Шифа» касалхонаси мажмуасига кириш эшигини ўққа тутиши натижасида қурбонлар бор.
Исроилнинг шифохона эшигига ҳужуми ярадорларни даволаш учун Мисрга олиб кетаётган тез ёрдам машиналари карвони йўлга чиқиш арафасида содир бўлди.