Кимларга грипп тезроқ юқади?
Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар гуруҳи тасдиқланган.
Унга қуйидагилар киради:
ҳомиладор аёллар;
6 ойликдан катта болалар, нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;
60 ёшдан ошган шахслар;
6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;
тиббиёт ходимлари;
“Меҳрибонлик” уйлари, қариялар, ногиронлар интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, шунингдек, жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида яшаётган шахслар.