Ўзбекистонлик саблячи йигитлар Жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди
Ёшлар ўртасида Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи Эронда ўтказилди.
Унда Исломбек Абдазов, Азизбек Даулетназаров ва Сардор Абдукаримбеков барча рақибларини мағлуб этди.
Финалда улар Туркия жамоасини 45:42 ҳисобида доғда қолдиришди.