БМТ Ғазо секторидаги вазиятни “ер юзидаги дўзах” деб атади
БМТ Ғазо шимолига гуманитар ёрдам юк машиналарини етказиб бера олмаяпти. Агар ҳозир ер юзида дўзах мавжуд бўлса, у Ғазо сектори шимолида.
Бу ҳақда БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ОЧА) расмий вакили Йенс Лаерке Женевада бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, бугун Ғазо жанубига гуманитар ёрдам юкланган юк машиналари етказилмоқда. Лаерке Ғазо шимолида юз минглаб одамлар борлигини қайд этди.