Россияда қаровсиз қолиб кетган 12 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Россиянинг турли шаҳарларида ота-онаси қарамоғисиз қолиб кетган 12 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар берди.
Қидирув…
Darakchi
Darakchi
Ўз O`z Ру
АСОСИЙ
СИЁСАТ
ЖАМИЯТ
ДУНЁ
МАДАНИЯТ
СПОРТ
ЖИНОЯТ
HI-TECH
САЛОМАТЛИК
МУТОЛАА
ИҚТИСОДИЁТ
МОЗИЙДАН САДО
Россияда қаровсиз қолиб кетган 12 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
ЖАМИЯТ 11.11.2023, 17:20
Россияда қаровсиз қолиб кетган 12 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Россиянинг турли шаҳарларида ота-онаси қарамоғисиз қолиб кетган 12 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизматининг хабар берди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ва ички ишлар вазирининг фармонига асосан, хорижда қаровсиз қолиб кетган болаларни ватанга қайтариш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.
Ишчи гуруҳ аъзолари Россиянинг турли шаҳарларида болалар қаерда сақланаётгани, уларнинг аҳволи қандайлигини аниқлаб, керакли ҳужжатларни расмийлаштирган. Сафар давомида қабул қилиб олинган болалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган ва Ўзбекистонга қайтарилган. Уларни қайтаришда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси яқиндан ёрдам берган.
Ички ишлар вазирлиги масъул ходимининг айтишича, олиб келинган болалар орасида бир ёшга тўлмаган гўдаклар ҳам, 14,16,17 ёшли болалар ҳам бор. Болалар Тошкент ИИББнинг Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ва меҳрибонлик уйларига жойлаштирилган. Улар учун малакали психологлар бириктирилиб, болаларнинг яқинларини топиш ишлари бошлаб юборилган.