Фарғонада 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси, “Ҳудудгаз Фарғона” ГТФ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Департамент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда Ўзбекистон туманида яшовчи Р.Ю. “Қ.” МФЙда ҳудудидаги фуқаро М.А.нинг уйининг ёрдамчи хўжалигида оҳак ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этиб, тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан уланиб, жами 1,1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.