Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Ғазони назорат остига олишга тайёрлигини тасдиқлади
Фаластин президенти Маҳмуд Аббос АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенга Иордан денгизининг ғарбий соҳили ва Шарқий Қуддусдаги вазиятни тартибга солувчи кенг қамровли сиёсий ечим доирасида Ғазо сектори Фаластин давлати назоратига ўтиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда мамлакатнинг WAFA агентлиги хабар берди.
“Биз Иордан денгизининг бутун Ғарбий соҳили, шу жумладан, Шарқий Қуддус ва Ғазо секторини ўз ичига олган кенг қамровли сиёсий ечимнинг бир қисми сифатида ўз масъулиятимизни тўлиқ бажарамиз”, — дейди Аббос. Шунингдек, у Ғазо сектори Фаластиннинг ажралмас қисми эканини таъкидлаган.