Франция ва Арманистон ташқи ишлар вазирлари минтақавий масалаларни муҳокама қилди
Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян Парижда француз ҳамкасби Кетрин Колонна ва шаҳар мэри Анн Идалго билан музокаралар ўтказди.
Бу ҳақда Арарат Мирзоян “Х” ижтимоий тармоғида ёзди.
“VI Париж тинчлик конференцияси доирасида биз Франция ташқи ишлар вазири ва Париж мэри Анн Идалго билан қисқа суҳбат қуришга муваффақ бўлдик”, — деди Арманистон ТИВ раҳбари.
Томонлар икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик, шунингдек, долзарб минтақавий масалаларни муҳокама қилди.