Мы в Telegram
Добавить новость
World News in Uzbek
Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Ҳакам прокурор бўлиши мумкин, лекин жаллод эмас — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Ҳакам деганда, нафақат спорт, балки ҳаётда, суд жараёнида ҳам адолат қарор топишида йўлида хизмат қиладиган шахсни тушунамиз. Сўнгги вақтларда ўзбек футболида оч яшил рангдаги либосда майдонда кўриниш берадиган расмийлар кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Уларнинг нуфузи шу қадарки, ҳатто мухлислар томонидан уларга бағишланган қўшиқ деярли ҳар учрашувда жўр овозда куйланади. Биргина сигнали билан бутун стадионни ўзига қарата оладиган соҳа вакилларига ҳам осон эмаслигини яхши биламиз. Улардан ҳар бир ўйинда масъулият талаб этилади. Баъзан кичик хатолари ҳам катта оқибатларни келтириб чиқаради. Куни кеча "Бухоро" — "Олимпик" учрашуви бош ҳаками Комилжон Расулов мезбонларга Суперлига билан эртароқ хайрлашишига замин яратадиган қарор қабул қилди. Бундай ҳодиса воҳаликлар билан "Пахтакор"га қарши баҳсда ҳам содир бўлганди. Ўша кеча ҳакамларнинг қулоқлари дазмол босилган ҳолатга келганига шубҳа йўқ. Якунда қоидабузарлик учун футболчиларни жазолайдиган ҳакамнинг ўзи футбол қоидаларига номутаносиб қарор чиқаргани учун муносиб жазога лойиқ кўрилди. Бироқ "Бухоро"нинг Про лигага равона бўлишига фақатгина ҳакамлар сабаб бўлди, деган фикрдан йироқман. Келинг, буни тушунтиришга ҳаракат қилиб кўраман. Воҳа жамоасини ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим мумкинки, Улуғбек Бақоев шогирдлари шов-шувларга бой бўлган икки ўйинида ғалабага лойиқ ўйин намойиш этгани йўқ. Шундай экан, ўша икки баҳсда икки очко қўлга киритилганда ҳам, нари борса, "Турон" ортда қолдириларди. Охирги икки турда эса уларни нисбатан юқорироқда турган "Андижон" ва ОКМК кутиб турибди. Нақ 6 учрашувдан бери рақиб дарвозасига йўл топа олмаётган клубдан олдиндаги икки рақибни янчиб ташлашини кутиш амри маҳол. Яъни "Бухоро"нинг ўтказган 24 учрашувида ҳам ҳакамлар рақиб фойдасига олиб бергани йўқ. Ўртача ҳар икки ўйинда амал-тақал битта гол ураётган, кези келганда бўш дарвозани ишғол қила олмаётган жамоанинг Суперлига билан хайрлашишига, илк навбатда, ўзи сабабчи. Агарда клуб керакли ўйинларда керакли очколарни қўлга кирита олганда, бугун қўлига дастрўмол ушлаб ўтирмаган бўларди. Ҳа, "Бухоро" мавсум давомида ҳавас қилгулик ўйин намойиш этмади, натижага мураббий ҳам жавобагар бўлиши керак. Шунингдек, муваффақиятсизлик сабабларидан бирини юзлаб одамлар тўрт ойдан бери маошсиз ишлашаётганини айтган футболчининг гапларидан ҳам англаб олиш мумкин. Қолаверса, навқирон шаҳар жамоаси яна ўз стадионидан айрилиши мумкинлиги тўғрисида гап-сўзлар учрамоқда... "Турон"да ҳам шундай. Ёш ўйинчилар арзимас ҳақ эвазига майдонда тер тўкишмоқда ва шунга яраша натижа қайд этмоқда. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳакамлик муаммоси 10 йилдан кейин ҳам барҳам топмайди, барибир, шу мавзуга дучор бўлаверамиз. Ҳатто дунёда етакчи лига ҳисобланган Англия Премьер-лигасида ҳам қандай ҳолатлар учраётгани тўғрисида бохабар бўлсангиз керак. ВАРдаги топган топалоқ каби ўйинларни камайтириш учун ҳам сифатли ва кўп сонли камераларга муҳтожмиз. Гапиришга осон бўлиши мумкин, бироқ ўз олдига юқори мақсад қўйган, рақибни пухта ўрганган ҳамда мустаҳкам режа тузган жамоа Нишимура ҳакамлик қилган тақдирда ҳам, керак бўлса, ҳакамига қўшиб рақибни мағлуб этишга ҳаракат қилиши лозим. Севимли жамоасидан юқори марраларни кутадиган мухлислар муваффиятсизликнинг сабабини фақат ҳакамлардан эмас, катта эҳтимол билан тўлаётган солиқлари эвазига ҳам шакллантириладиган клубнинг раҳбарияти ва мураббийларидан талаб қилгани мақсадга мувофиқ. Чунки айнан шу инсонлар ходимлар, мураббийларни ишга олади, футболчиларни жалб этади, мўмай маблағ эвазига легионерларни таклиф этади. Ҳакамлар эса энг кўпи билан мавсум давомида бешта ўйинда полиз маҳсулотини қўйнидан тушириб юбориши мумкин. Бутун мавсум давомида оёқдан чалишга ҳеч кимнинг қурби етмайди. Гаражингиздаги "Спарк"ни "Феррари"дан ўзиб кетиши учун Михаэль Шумахерни олиб келсангиз, ҳам "Спарк" "Спарк"лини қилиши турган гап. Шундай жамоалар борки, улар йиллар мобайнида юқори марраларни кўзламайди, аксинча, Суперлигада жон сақлаб қолишни ўзига шараф деб билади. Мухлислар учун эса айбдорни осонгина топиб беришади: майдон марказидаги шахс. Тўғри, ҳакам қайсидир паллада чемпионлик учун курашаётган жамоанинг йўлига тўғаноқ бўлиб қолиши мумкин. Бу фожиали ҳодисанинг ўзгинаси. Бироқ йил давомида қониқарсиз натижа қайд этаётган бирор жамоанинг бунга сабаб қилиб ҳакамни қалқон қилиши унчалик тўғри эмас. Зеро, ҳакамлар аралашувисиз ҳам қайсидир клуб учта фронтда илғорлар сафида курашмоқда, қайсидири Неймари бор юлдузлар билан тенгма-тенг курашмоқда, яна қайсидири эса икки хонали сонга яқин голлардан баҳраманд бўлмоқда. Натижага қасддан катта таъсир ўтказган ҳакамни айблаш, уни жазолаш мутлақо тўғри, бироқ ёмғир-у қор демасдан, севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ошиқаётган томошабинлар сифатли ўйин ва натижани жамоадагилардан ҳам талаб қилишни билиши керак. Шундагина мураббий-у, ундан юқоридагилар юмшоқ креслони кадастр қиладиган эмас, майдонда борини берадиган ҳамда фанатлар олқиши учун жон куйдирадиган футболчиларни олиб келишга ҳамда керакли натижага эришишга бироз бўлса-да, ҳаракат қилади, деб ўйлайман. Муаллиф: Оқил Абдубарноев [allow-turbo]

Ҳакам прокурор бўлиши мумкин, лекин жаллод эмас

Ҳакам деганда, нафақат спорт, балки ҳаётда, суд жараёнида ҳам адолат қарор топишида йўлида хизмат қиладиган шахсни тушунамиз.

Сўнгги вақтларда ўзбек футболида оч яшил рангдаги либосда майдонда кўриниш берадиган расмийлар кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Уларнинг нуфузи шу қадарки, ҳатто мухлислар томонидан уларга бағишланган қўшиқ деярли ҳар учрашувда жўр овозда куйланади.

Биргина сигнали билан бутун стадионни ўзига қарата оладиган соҳа вакилларига ҳам осон эмаслигини яхши биламиз. Улардан ҳар бир ўйинда масъулият талаб этилади. Баъзан кичик хатолари ҳам катта оқибатларни келтириб чиқаради.

Куни кеча "Бухоро" — "Олимпик" учрашуви бош ҳаками Комилжон Расулов мезбонларга Суперлига билан эртароқ хайрлашишига замин яратадиган қарор қабул қилди. Бундай ҳодиса воҳаликлар билан "Пахтакор"га қарши баҳсда ҳам содир бўлганди. Ўша кеча ҳакамларнинг қулоқлари дазмол босилган ҳолатга келганига шубҳа йўқ. Якунда қоидабузарлик учун футболчиларни жазолайдиган ҳакамнинг ўзи футбол қоидаларига номутаносиб қарор чиқаргани учун муносиб жазога лойиқ кўрилди.

Бироқ "Бухоро"нинг Про лигага равона бўлишига фақатгина ҳакамлар сабаб бўлди, деган фикрдан йироқман. Келинг, буни тушунтиришга ҳаракат қилиб кўраман. Воҳа жамоасини ҳурмат қилган ҳолда шуни айтишим мумкинки, Улуғбек Бақоев шогирдлари шов-шувларга бой бўлган икки ўйинида ғалабага лойиқ ўйин намойиш этгани йўқ. Шундай экан, ўша икки баҳсда икки очко қўлга киритилганда ҳам, нари борса, "Турон" ортда қолдириларди. Охирги икки турда эса уларни нисбатан юқорироқда турган "Андижон" ва ОКМК кутиб турибди.

Нақ 6 учрашувдан бери рақиб дарвозасига йўл топа олмаётган клубдан олдиндаги икки рақибни янчиб ташлашини кутиш амри маҳол. Яъни "Бухоро"нинг ўтказган 24 учрашувида ҳам ҳакамлар рақиб фойдасига олиб бергани йўқ. Ўртача ҳар икки ўйинда амал-тақал битта гол ураётган, кези келганда бўш дарвозани ишғол қила олмаётган жамоанинг Суперлига билан хайрлашишига, илк навбатда, ўзи сабабчи. Агарда клуб керакли ўйинларда керакли очколарни қўлга кирита олганда, бугун қўлига дастрўмол ушлаб ўтирмаган бўларди.

Ҳа, "Бухоро" мавсум давомида ҳавас қилгулик ўйин намойиш этмади, натижага мураббий ҳам жавобагар бўлиши керак. Шунингдек, муваффақиятсизлик сабабларидан бирини юзлаб одамлар тўрт ойдан бери маошсиз ишлашаётганини айтган футболчининг гапларидан ҳам англаб олиш мумкин. Қолаверса, навқирон шаҳар жамоаси яна ўз стадионидан айрилиши мумкинлиги тўғрисида гап-сўзлар учрамоқда...

"Турон"да ҳам шундай. Ёш ўйинчилар арзимас ҳақ эвазига майдонда тер тўкишмоқда ва шунга яраша натижа қайд этмоқда.

Шуни таъкидлаш жоизки, ҳакамлик муаммоси 10 йилдан кейин ҳам барҳам топмайди, барибир, шу мавзуга дучор бўлаверамиз. Ҳатто дунёда етакчи лига ҳисобланган Англия Премьер-лигасида ҳам қандай ҳолатлар учраётгани тўғрисида бохабар бўлсангиз керак. ВАРдаги топган топалоқ каби ўйинларни камайтириш учун ҳам сифатли ва кўп сонли камераларга муҳтожмиз.

Гапиришга осон бўлиши мумкин, бироқ ўз олдига юқори мақсад қўйган, рақибни пухта ўрганган ҳамда мустаҳкам режа тузган жамоа Нишимура ҳакамлик қилган тақдирда ҳам, керак бўлса, ҳакамига қўшиб рақибни мағлуб этишга ҳаракат қилиши лозим.

Севимли жамоасидан юқори марраларни кутадиган мухлислар муваффиятсизликнинг сабабини фақат ҳакамлардан эмас, катта эҳтимол билан тўлаётган солиқлари эвазига ҳам шакллантириладиган клубнинг раҳбарияти ва мураббийларидан талаб қилгани мақсадга мувофиқ. Чунки айнан шу инсонлар ходимлар, мураббийларни ишга олади, футболчиларни жалб этади, мўмай маблағ эвазига легионерларни таклиф этади. Ҳакамлар эса энг кўпи билан мавсум давомида бешта ўйинда полиз маҳсулотини қўйнидан тушириб юбориши мумкин. Бутун мавсум давомида оёқдан чалишга ҳеч кимнинг қурби етмайди. Гаражингиздаги "Спарк"ни "Феррари"дан ўзиб кетиши учун Михаэль Шумахерни олиб келсангиз, ҳам "Спарк" "Спарк"лини қилиши турган гап.

Шундай жамоалар борки, улар йиллар мобайнида юқори марраларни кўзламайди, аксинча, Суперлигада жон сақлаб қолишни ўзига шараф деб билади. Мухлислар учун эса айбдорни осонгина топиб беришади: майдон марказидаги шахс.

Тўғри, ҳакам қайсидир паллада чемпионлик учун курашаётган жамоанинг йўлига тўғаноқ бўлиб қолиши мумкин. Бу фожиали ҳодисанинг ўзгинаси. Бироқ йил давомида қониқарсиз натижа қайд этаётган бирор жамоанинг бунга сабаб қилиб ҳакамни қалқон қилиши унчалик тўғри эмас. Зеро, ҳакамлар аралашувисиз ҳам қайсидир клуб учта фронтда илғорлар сафида курашмоқда, қайсидири Неймари бор юлдузлар билан тенгма-тенг курашмоқда, яна қайсидири эса икки хонали сонга яқин голлардан баҳраманд бўлмоқда.

Натижага қасддан катта таъсир ўтказган ҳакамни айблаш, уни жазолаш мутлақо тўғри, бироқ ёмғир-у қор демасдан, севимли жамоасини қўллаб-қувватлаш учун стадионга ошиқаётган томошабинлар сифатли ўйин ва натижани жамоадагилардан ҳам талаб қилишни билиши керак. Шундагина мураббий-у, ундан юқоридагилар юмшоқ креслони кадастр қиладиган эмас, майдонда борини берадиган ҳамда фанатлар олқиши учун жон куйдирадиган футболчиларни олиб келишга ҳамда керакли натижага эришишга бироз бўлса-да, ҳаракат қилади, деб ўйлайман.

Муаллиф: Оқил Абдубарноев

[/allow-turbo] Спорт Shuhrat Sun, 12 Nov 2023 00:17:14 +0500

Читайте на 123ru.net


Новости 24/7 DirectAdvert - доход для вашего сайта



Частные объявления в Вашем городе, в Вашем регионе и в России



Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. "123 Новости" — абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Smi24.net — облегчённая версия старейшего обозревателя новостей 123ru.net. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city

Под Тулой для кота-инвалида напечатали протез на 3D-принтере

ЖК «Новая Алексеевская роща» построят в Подмосковье

17 мая в Таганроге открывается XVII Чеховский книжный фестиваль

Интервалы движения поездов на МЦК временно увеличатся утром и вечером

Музыкальные новости

Роботы-курьеры «Яндекса» будут доставлять заказы в ещё нескольких районах Москвы

На Улан-Удэнском ЛВРЗ запустили новый профориентационный проект

В Бурятии прошла Байкальская театральная школа прошла - Россия, Культура и Дети

Глава Центробанка РФ: "Я вижу в ЦФА большой потенциал"

Новости России

Кадеты раменского «Гвардейского класса» посетили презентацию книги «Наше боевое братство»

Полицейские в Подмосковье задержали лжесоцработниц, подозреваемых в краже более 1 млн рублей у пенсионерки

Третий класс пожарной опасности спрогнозировали в Подмосковье

Кинолог Голубев: йога со щенками должна выйти из «серой зоны»

Экология в России и мире

10 полезных продуктов для сердца

Lamoda запустила бренд мужской одежды и обуви Mademan

Страдания юного Аюша Булчун

Армяне России поддерживают движение «Тавуш во имя Родины»

Спорт в России и мире

Свищёв: МОК и ITF не будут реагировать на призывы наказать Хачанова

Соболенко вышла в полуфинал турнира WTA-1000 в Риме

Соболенко вышла в полуфинал турнира WTA в Риме

«Спартак» подарит Циципасу клубную футболку

Moscow.media

15 мая в системе Следственного комитета Российской Федерации отмечается 157-я годовщина со Дня образования военных следственных органов

Роботы-курьеры «Яндекса» будут доставлять заказы в ещё нескольких районах Москвы

Konica Minolta Business Solutions Russia и Facemetric предложат заказчикам решения на базе технологий компьютерного зрения

Под красным куполом







Топ новостей на этот час

Rss.plus





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *