Финляндия Россия билан боғлайдиган тўртта чегара постини ёпишга қарор қилди
Финляндия ҳукумати шанбага ўтар кечаси ўзининг шарқий чегарасидаги тўртта чегара пунктини ёпади. Бу ҳақда бош вазир Петтери Орпо матбуот анжуманида маълум қилган.
«Финляндия шарқий чегарадаги чегара ўтиш жойларини ёпмоқда, – деди у. «Улар жумадан шанбага ўтар кечаси ёпилади.» Вазирлар маҳкамасига кўра, сўнгги кунларда шарқий чегарага учинчи давлат фуқаролари тобора кўпайиб бораётганига “қатъий муносабат билдириш” зарур. Чунки бу жамоат тартибига жиддий таҳдид соладиган уюштирилган ҳодиса ва миллий хавфсизлик масаласи ҳисобланади.
Матбуот анжуманида кузда 280 нафар муҳожир чегарадан бошпана сўраганини айтилди.