Ўзбекистонда декабрда пенсия ва ойликлар 7 фоизга оширилади
Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади. Бу борадаги фармонни президент 17 ноябрда имзолаган.
Фармонга асосан, пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори 372 минг сўм, ёшга доир энг кам пенсия миқдори 725 минг сўм қилиб белгиланади.
Бундан ташқари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори бир миллион 50 минг сўм бўлади.
Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) эса 1 декабрдан 3 фоизга оширилади ва 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Расман билдирилишича, бу билан йил давомида иш ҳақи, пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори жами 14,5 фоизга оширилган.