Исроил Ғазо шаҳри ғарбини тўлиқ ўз назорати остига олди
ЦАХАЛ Ғазо шаҳри шарқини тўлиқ ўз назоратига олди ва ер усти амалиётининг учинчи босқичини бошламоқда. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазири Йоав Галант маълум қилди.
Галант Аш Шифо касалхонаси ҳудудида “муҳим нарсалар”ни топгани ҳақида гапирди. Бироқ бу “муҳим нарсалар” нима эканини очиқламади. Аввалроқ ЦАХАЛ касалхона ҳудудида ҲАМАСнинг (АҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчи ташкилот сифатида тан олинган) ер ости йўли ва қуроллар топилгани тўғрисидаги видеоларни эълон қилган эди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаняҳу CBS телеканалига берган интервьюсида Аш Шифа касалхонаси ҳудудида гаровга олинганлар сақланаётгани тўғрисида “жиддий таҳминлар” борлиги ҳақида айтган эди. “Бу бизнинг касалхона ҳудудига киришимиз учун сабаб бўлди”, деган Нетаняҳу.
Бироқ Нетаняҳу Исроил ҳарбийлари Аш Шифа ҳудудига кирганида у ерда гаровга олинганларни топа олмаган. Бош вазир Исроил разведкаси гаровга олинганлар тўғрисида маълумотларга эга эканини билдирди.
Нетаняҳу “Биз тинч аҳолига таҳдидларнинг олдини олиш учун қўлимиздан келган барча ишларни амалга оширмоқдамиз, лекин ҲАМАС уларни зарба остида қолдириш учун ҳамма нарсани қилмоқда”, деб айтган.
ЦАХАЛ ҲАМАС тинч аҳолидан тирик қалқон сифатида фойдаланаётганини билдирмоқда.