Энди АҚШга ноқонуний кираётган Ўзбекистон фуқаролари қўйиб юборилмайди
Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси огоҳлантирди.
Унга кўра, АҚШга Мексика орқали ноқонуний киришга уринган Ўзбекистон фуқаролари ҳибсда сақланади.
Шунингдек, АҚШ мамлакатда қолиш учун асоси бўлмаган Ўзбекистон фуқароларини чиқариб юбориш бўйича расмий Тошкент билан яқиндан ҳамкорлик қилаётгани таъкидланган.