Зафарбек Аҳмедов Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига Ўзбекистоннинг биринчи бош консули этиб тайинланди
Бунгача у ТИВда Консуллик-ҳуқуқий департаменти бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консуллиги 2022 йилда очилди. Консуллик округига Қирғизистоннинг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари киради.